Порьега қарши жангда Махачевга ким секундантлик қилиши маълум бўлди
Спорт
−
29 Май
2354Россиялик UFC жангчиси Ислом Махачевга америкалик Дастин Порьега қарши жангда енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов секундантлик қилади. Бу ҳақда UFC ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
“Бургут Жерсига қўнди, у менинг бурчагимда бўлади. Очиғи, мен жуда хурсандман, чунки у иккинчи, мураббий, ака, дўст сифатида энг яхшилардан бири”, дейди Махачев UFC'га берган интервьюларидан бирида.
Маълумот учун, Ислом Махачев 2 июнь куни Ньюаркда бўлиб ўтадиган UFC 302 турнирида учинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Ислом Махачев Абу-Дабидаги UFC 294 турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида австралиялик Александр Волкановски билан тўқнашиб, биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Ўз навбатида Дастин Порье ўзининг сўнгги жангида UFC 299 мусобақасида франциялик Бенуа Сэнт-Денидан устун келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь