Попда юк машинаси тоғга урилди. Бир киши ҳалок бўлди

Жамият 5095
image

Кеча, 24 апрель куни Наманган вилоятининг Поп туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида юк ташувчи машина ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 13:30 ларда Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 251-кмда содир бўлган. 37 ёшли ҳайдовчи А.Ю. Shacman SX4254 русумли юк транспорт воситасини “Тошкент-Водий” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, тормоз тизимидаги носозлик туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томон қатнов қисми четидаги “фавкулотда ҳолат учун ташкил этилган авария йўлакчаси”га чикиб кетган.

Юк машинаси “Тоғ Шабодаси” ошхонаси томон 180 метр масофа ҳаракатланиб, тоғга урилган. Натижада, ҳайдовчи А.Ю. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 3
Теглар
t
×