Помпео: “Украина Қримни бутунлай бой берди”
Олам
−
05 Февраль 2020
8136AҚШ Давлат котиби Майк Помпео Украина Қримни бутунлай бой берганини маълум қилди. Бу ҳақда Украинанинг “НВ” нашри ёзмоқда.
Aмерика дипломатияси раҳбари 31 январь куни Украинага ташриф буюрди. ОAВ хабарларига кўра, ёпиқ учрашувлардан бирида у “Қрим йўқотилди. Жаҳон ўйинчилари буни тушунишади. Украина Қримни бериб қўйди...”, деб айтиб ўтган.
Шу куни Давлат департаменти вакили Морган Ортагус Россия Қримни қайтиб бермаса, Вашингтон унга нисбатан санкциялар қўллашда давом этишини маълум қилди. Шунингдек, 31 январь куни Европа Кенгаши Парламент Aссамблеяси Москвадан “Минск келишувлари”ни бажаришни ва Қримни Киевга қайтаришни талаб қилди. Ташкилот, шунингдек, Москвани “Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатларга аралашмасликка” чақирди.
Маълумот ўрнида, Қрим Россияга 2014 йил баҳорида, яриморол аҳолиси ўртасида ўтказилган референдумдан кейин қўшилган. Қрим ҳудуди Россия томонидан босиб олинди, деб ҳисобловчи Киев, AҚШ ва ЕИ мамлакатлари ушбу референдумни ҳалигача тан олмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь