Помпео: Мирзиёевнинг улкан ислоҳотлар дастури салмоқли ютуқларга эришмоқда

Жамият 2240
image

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мамлакатга ташрифдан мақсади ҳақида ёзиб қолдирди.

“Бугун Ўзбекистонга ташриф. Мамлакат Президенти Мирзиёевнинг улкан ислоҳотлар дастури салмоқли ютуқларга эришмоқда, мен ҳамкорлигимиз орқали тинчлик, фаровонлик ва хавфсизликни янада кучайтиришни давом эттириш йўлларини муҳокама қилишни сабрсизлик билан кутмоқдаман”, дея ёзган у Twitter`да.

Давлат котиби шунингдек, Тошкент шаҳри бош имом хатиби Нуриддин Холиқназаров билан учрашув ўтказган.

“Ўзбекистон диний етакчилари билан ислоҳотлар ва ҳуқуқий ўзгаришлар диний эркинликка қандай ҳисса қўша олиши мавзусида учрашдик. Ҳукуматнинг бу соҳадаги ўсиши таъсирли (эътиборга сазовор) ва мен бундан кейин ҳам Ўзбекистон шу каби муваффақиятларга эришишидан умид қиляпман”, деган Помпео.

Изображение

Маълумот учун, бугун АҚШ Давлат департаменти делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Изображение

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий Осиё–АҚШ” (C5+1) шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 3
t
×