Помпео Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” вакиллари билан учрашди

Олам

image
Ўзбекистон Афғонистонда АҚШ маблағлари эвазига темир йўл қуриши кутилмоқда north_east

Ўзбекистон Афғонистонда АҚШ маблағлари эвазига темир йўл қуриши кутилмоқда

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалаларини расмий Кобул ва “Толибон” ҳаракати вакиллари билан муҳокама қилди. Қатар пойтахти Доҳада у ҳар икки томоннинг музокарачилари билан учрашди.

Помпео музокаралар жараёни давом этаётганини таъкидлаб, унинг иштирокчиларини сиёсий йўл харитаси, зўравонлик ва ўт очишни бутунлай тўхтатиш бўйича мулоқотни бошлашга чақирди. Мавжуд маълумотларга кўра, томонлар жараёнга доир масалаларда келишиб олишган ва тез орада асосий пунктлар муҳокамасига киришади.

“Агарда ҳозирча буткул ўт очишни тўхтатишга эришнинг имкони бўлмаса, одамлар бўлаётган ўзгаришларни кўриши ва ҳис қилиши учун зўравонликларни сезиларли даражада камайтириб, инсонпарварлик нуқтаи назаридан ўт очишни тўхтатишдан бошлаймиз”, деган Афғонистон Миллий ярашув бўйича Олий кенгашининг раҳбари Абдулла Абдулла.

Маълумот ўрнида, АҚШ Давлат котибининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларидан бир кун олдин мамлакат пойтахти Кобулга ракета ҳужуми амалга оширилди. Афғонистон пойтахтига 20 ракета учирилди. Натижада 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва 50 дан ортиғи жароҳатланди. Ракеталардан бири Эрон элчихонаси ҳудудига тушди. Дипломатик идора вакилларидан ҳеч ким жароҳатланмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг