Полковник Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Фаррух Саломович Тоиров Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фаррух Тоиров 1980 йилда Денов туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясини 2002 йилда бакалавр, 2004 йилда магистр йўналишлари бўйича тугатган. Мутахассислиги — ҳуқуқшунос. Ҳарбий унвони — полковник.

Фаррух Тоиров меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармасида масъул лавозимларда, шунингдек, Узун  ва Сариосиё туманларида ички ишлар бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган.

У 2019 йилдан то шу кунгача Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланганди. Фаррух Тоиров унинг ўрнини эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг