Полиция Винисиусни ҳақорат қилмоқчи бўлган мухлисларни ҳибсга олди
Спорт
−
25 Октябрь
1202Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари Ла Лиганинг “Атлетико”га (1:1) қарши ўйинида “Реал” вингери Виниcиус Жуниорни ҳақорат қилишга чақирган тўрт кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
29 сентябрь куни бўлиб ўтган ўйиндан олдин Ла Лига ижтимоий тармоқлардаги мухлислар “матрасчилар” мухлисларини бразилиялик футболчига нисбатан ҳақорат қилишга ундаган изоҳлар ёзган. Вазият бўйича полицияга шикоят қилинганидан кейин тергов бошланди.
Ҳолат бўйича Мадрид полицияси 4 кишини ҳибсга олган. Улар футболчига нисбатан нафрат уйғотишда айбланган.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда ва яна полиция ҳибсга олинувчилар сони ошишини инкор этмаяпти.