“Politico”: Байден-Путин саммити сабаб АҚШ гипертовушли қурол синовини кечиктирган
Олам
−
29 Октябрь 2021
3843АҚШ ва Россия Президентлари Жо Байден ҳамда Владимир Путиннинг жорий йилнинг июнь ойида ўтказилган саммити арафасида Америка гипертовушли қуролларни синовдан ўтказиши керак бўлган. Бироқ, Оқ уй Москвани безовта қилмаслик учун ушбу синовни кечиктирган. Бу ҳақда Пентагон ва Конгрессдаги учта манбага таяниб “Politico” нашри хабар берган.
“Президент Жо Байден июнь ойида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишидан бир ҳафта олдин Оқ уй Пентагонга Москва билан зиддиятни кучайтирмаслик учун узоқ вақтдан бери режалаштирилган гипертовушли ракета синовларини кечиктиришни буюрган”, дейилган хабарда.
Шу билан бирга, Мудофаа вазирлигининг номи ошкор этилмаган вакили Россия ҳам саммит олдидан эҳтиёткорликни сақлаганини айтган.
Саммит якунига кўра, Россия Федерацияси ва АҚШ стратегик барқарорлик бўйича мулоқотни бошлашга келишиб олган, ушбу мавзу бўйича экспертлар даражасида бир неча раунд учрашувлар бўлиб ўтган.
Аввалроқ, Американинг B-1B Lancer стратегик бомбардимончилари Қора ва Болтиқ денгизидаги Россия флотини йўқ қилиш учун ишлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилгандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь