Поликлиникада эркак ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
02 Декабрь
6991Бугун, 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги поликлиникалардан бирида номаълум эркак ўзини дарахтга осиб қўйгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ воқеа жойига етиб борди.
Ҳодиса Олмазор тумани “Ислом ота” МФЙ, Қорақамиш 1/2 даҳасида жойлашган 20-сонли оилавий поликлиниканинг орқа томонида жойлашган боғда содир бўлган. Фуқаро дарахтга арқон билан бўйнидан осиб, ўз жонига қасд қилган.
Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низомовга кўра, марҳум поликлиника ходими ёки у ерга келган бемор бўлмаган. Аксинча, ушбу ҳудудда яшовчи турғунлардан бири бўлган.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар олинган ҳамда суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь