Польшада Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

Олам 1817
image
-

Польшада Россия фойдасига жосусликда гумон қилинаётган шахс ҳибсга олинган. Бу ҳақда Польша Бош прокуратураси сайтида хабар берилди.

Махсус хизмат ходимлари уни 31 май куни Варшавада ҳибсга олган. Унга жосуслик айби қўйилган. Эркакни ўн йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Суд айбланувчини уч ой муддатга ҳибсга олди.

Тинтувлар гумон қилинувчининг яшаш жойида ва у билан алоқадор шахсларнинг ишхоналарида ўтказилган. Натижада, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 300 минг злотий (81 минг доллар)дан ортиқ миқдордаги кўплаб ахборот ташувчилар ва маблағларни топган.

“Тергов жараёнида прокурор гумонланувчи жосусликда гумон қилиниб, илгари шериги ҳибсга олинганидан кейин ўз фаолиятини кучайтириб, Россия фойдасига иш тутганини аниқлади. У Россия разведка хизматининг кўрсатмасига биноан, Польша ва хорижий сиёсатчилар, шу жумладан Европа парламентида ишлайдиганлар билан алоқа ўрнатишга уринди”, дейилади баёнотда.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, гумондорнинг Польша, Европа Иттифоқи ва бошқа мамлакатлардаги фаолияти “Россиянинг Европа Иттифоқи ва халқаро майдондаги позициясини заифлаштириш учун олиб борилган ташвиқот ва дезинформацион лойиҳалари” таркибига кирган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×