Польшада “Райо Вальекано” мухлислари калтакланди

Спорт

image

Кеча, 11 декабрь куни Европа Конференция лигаси доирасидаги Польшада “Ягеллония” ва “Райо Вальекано” (1:2) учрашуви олдидан ниқобли безорилари испаниялик мухлислар автобусига автомагистралда ҳужум қилган. Бу ҳақда “Teleprensa” нашри хабар берди.

Воқеа ўйин олдидан, Просниц қишлоғи яқинидаги С8 автомагистралида содир бўлган. Расмийларга кўра, испаниялик мухлисларни олиб кетаётган автобуслар олдида иккита автомобиль тўхтаб, уларни мажбуран тўхтатган. Шундан сўнг яқин атрофдаги ўрмондан бир неча ўнлаб ҳужумчилар чиқиб келиб, испан мухлисларига таёқлар билан ҳужум қилган. 

“Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари жабрланганларга ёрдам кўрсатди ва уч киши шифохонага ётқизилди”,  дейилади маҳаллий полиция баёнотида. 

Ҳодиса юзасидан жами 7 киши қўлга олинган. Мусодара қилинган буюмлар орасида ниқобларлар, телескопик таёқлар, ёғоч таёқлар ва металл қайчилар бўлган.

“Райо Вальекано” клубининг матбуот хизмати бу бўйича изоҳ бермаган. Испания полицияси эса мазкур ҳолатга оид маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Маълумот учун, Конференция лигаси 5 туридан сўнг “Райо Вальекано” 7 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди, “Ягеллония” эса 8 очко билан 18 ўринда бормоқда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA Чемпионлар лигаси доирасидаги “Атлетик Бильбао” – ПСЖ ўртасидаги учрашувдан сўнг Париж клуби автобуси тунда Басклар ўлкасидаги меҳмонхона ёнида тошбўрон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA мухлислар “Райо Вальекано”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг