Польшада бир гуруҳ туркманистонликлар ҳибсга олинди
Олам
−
15 Март
10470Польшада 15 нафар Туркманистон фуқароси одам контрабандасида гумонланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 15 март куни Польша чегара хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, гумонланувчиларнинг айримлари Замосць шаҳрида, баъзилари бошқа жойларда ҳибсга олинган. Улар алоҳида таркибда ҳаракат қилган. Тергов маълумотларига кўра, жами 15 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган.
Европа Иттифоқига ноқонуний киришни истаганлар самолётда тўғридан тўғри Беларусь ёки Россиядан учиб борган. Улар чегарани яширин йўллар бўйлаб кесиб ўтган ва Польша ҳудудида тўданинг бошқа аъзолари томонидан кутиб олинган. Ноқонуний муҳожирлар автомашиналарда Польша орқали Германия ва бошқа Ғарбий Европа мамлакатларига олиб кетилган. Жиноий гуруҳ аъзолари 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Польшада Россия фуқаролари жосусликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь