Польша ЕИдан Россия энергия ресурсларига солиқ солишни талаб қиляпти

Олам

image

Польша ҳукумати Европа Иттифоқидан Россиянинг энергия манбаларига солиқ жорий этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий маълум қилди.

“Мен Еврокомиссияни Россия углеводородларига солиқ солишга чақираман, токи Европа бозори савдо ваиқтисодий шароит ҳам адолатли бўлсин”, дейди Моравецкий.

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, Польша ҳукумати жорий йил охиригача Россиянинг барча энергетика ресурсларидан воз кечиш ниятида. Хусусан, йил охиригача Россиянинг газ, нефть ва энг кечи билан майгача кўмиридан воз кечади. 

“Биз Европада Россия углеводородлари – газ, нефть, кўмирдан узоқлашиш бўйича энг радикал режани тақдим этмоқдамиз. Биз Европадаги барчани бизнинг йўлимиздан юришга чақирамиз", дейди Моравецкий.

Россия энергия ресурсларидан бош тортиш билан бир қаторда, Польша ҳукумати қайта тикланадиган энергия манбаларини фаол равишда ривожлантириш ниятида. Моравецкийнинг урғулашича, энди Польша жуда қиммат рус газини Норвегия гази билан алмаштириши керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат ва Россия Федерацияси Марказий банкига Россия газининг Европа давлатларига етказиб берилиши учун тўловларни рублга ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бунга Ғарб давлатларининг Украинадаги уруш ортидан Москвага қарши жорий қилган санкциялари сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Германия канцлери Олаф Шольц ҳам Германия газни рублда сотиб олмаслигини эълон қилди. Унинг ортидан Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам рус газини рублдан сотиб олмаслигини айтди.

Россия Президенти Владимир Путин аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк ва “Газпром” компаниясига 31 мартгача Европа Иттифоқи мамлакатлари ва чеклов чораларини жорий қилган бошқа мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўлов валютасини ўзгартириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни топширган эди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Россия газининг харидорлари ҳисоб-китобларни рублга ўтказиш бўйича турлича позицияни эгаллади. Германия канцлери Олаф Шольцнинг таъкидлашича, шартномаларда хорижий валюталар “асосан евро ва доллар” кўрсатилган. Германия Иқтисодиёт вазирлиги вакили Роберт Северин импорт қилувчилар шартномалар бажарилишини кафолатлашлари шартлигини таъкидлади. Италия бош вазири Марио Драги ҳисоб-китобларни рублга ўтказишни шартномаларнинг бузилиши деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made