Польша ва Беларусь чегарасида девор қурилди
Олам
−
02 Октябрь 2022
8783Польша Беларусь билан чегарада девор қурилишини якунлади. Бу ҳақда Польша махсус хизматлари ишини мувофиқлаштирувчи вазир матбуот котиби Станислав Жарин маълум қилди.
“Польша Беларусь билан чегарада девор қурилишини якунлади. Полшага ноқонуний равишда кириш мумкин эмас. Бугунги кунда Польша чегараси Европада энг яхши ҳимояланган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда тўсиқда ҳаракат датчиклари ва кузатув камералари ўрнатилмоқда.
Польша чегарада девор қуришни 2021 йил бошида Беларусь орқали Евроиттифоққа ноқонуний ўтишга уринаётган муҳожирлар оқими кўпайиши туфайли бошлаганди.
2021 йил сентябрида Польша ҳукумати 418 километрлик тўсиқ қурилишини маъқуллаган эди. Чегарада девор қуриш тахминан 1,6 миллиард злотий (330 миллион евро)га тушган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси