Польша Украинани қайта тиклашда молиявий марказ бўлишни хоҳлаяпти  

Олам

image

Польша Украинани қайта тиклашга йўналтириладиган маблағларни жалб қилиш учун молиявий марказга айланиш ниятида. Бу ҳақда мамлакат Молия вазири ўринбосари Артур Собон “RMF 24” радиосига берган интервьюсида маълум қилди.

“Польша Украинага ҳарбий ёрдам беришда марказ ролини ўйнаганидек, биз Украинани тиклаш учун маблағлар оқиб ўтадиган молиявий марказга ҳам айланишни ҳам истардик”, дейди Польша Молия вазири ўринбосари.

Шунингдек, Артур Собон бу масала ҳақиқатдан ҳам Польша расмийларини хавотирга солаётганини таъкидлаб, давлат имкон қадар тезроқ бундай лойиҳалар марказида бўлишни исташини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский Варшавага борганди. Польша Президенти Анжей Дуда Украинага қуролларнинг янги партияларини топширишга ва ёзда НАТО томонидан хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш учун ҳисса қўшишга ваъда берди. Шунингдек, Дуда Польшанинг АҚШ ва Буюк Британиядан кейин ҳарбий ёрдам етказиб бериш бўйича Украинанинг учинчи ҳамкорига айланганига эътибор қаратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша Зеленский Анжей Дуда Украинани қайта тиклаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг