Польша Россияни янада қийин аҳволга соладиган таклифни берди

Олам

image

Польша Европа Иттифоқига Россия билан савдо-сотиқни бутунлай тўхтатишни таклиф қиляпти. Мамлакат Бош вазири Матеуш Моравецкийга кўра, бу даҳшатли урушни тўхтатишнинг яхшироқ усули. 

“Мен Европа етакчиларининг янада ҳушёр бўлишини кутаман, улар Европа кенгашининг навбатдаги йиғилишида янги санкциялар пакетини қабул қилади. Польша ушбу санкциялар пакетига имкон қадар тезроқ савдо блокадасини ҳам қўшишни таклиф қилмоқда. Бу Россия билан қуруқлик ва денгиз орқали савдо қилишни тақиқлаш демакдир. Шунда Россия байроғи остидаги кемаларнинг портларга рус товарлари билан кириши тақиқланади”, дейди Моравецкий.

Унга кўра, Россиянинг савдо-сотиқдан тўлиқ узилиши мамлакатни янада қийин аҳволга солади. 

“Бу даҳшатли урушни тўхтатишнинг яхшироқ усули эмасми?”, дейди Польша Бош вазири.

Аввалроқ, бир қатор Ғарб давлатлари Украинада бошланган урушга жавобан Россия Федерациясига қарши янги санкциялар жорий қилган эди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Ғарб санкциялари жуда жиддий, Россия уларга олдиндан тайёргарлик кўрган.

Ундан ташқари Владимир Путиннинг ўзи ҳам бу санкциялар нафақат Россия балки жаҳон иқтисодиётига жиддий зарар етказишини ва энди дунёда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлишини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур уруш сабаб Россияда рубль курси қулади, Россия банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. Марказий банкнинг хориждаги олтин-валюта захиралари блокланди. Миллардерларнинг ҳам чет элдаги кўплаб ҳисоблари музлатилди.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

913

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг