Польша Россия билан чегарасини мустаҳкамлаяпти 

Олам

image

Польша-Россия чегарасида кузатув тизимларига эга электрон тўсиқни шакиллантириш жорий йилнинг сентябрь ойида якунланади. Бу ҳақда бугун, 20 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Польша чегара хизмати бош коменданти Томас Прага маълум қилди.

Унинг айтишича, тўсиқ чегаранинг 200 километрини қамраб олади ва унда вазиятни кечаю кундуз кузатиш имконини берувчи сенсорлар ва камералар тизими бўлади. Лойиҳанинг қиймати 82 миллион долларга баҳоланмоқда.

2022 йилнинг ноябрь ойида Польша Россия Федерациясининг Калининград вилояти билан чегарасида вақтинча тиканли симли панжара қуришни бошлаган. Расмий Варшаванинг такидлашича, бу қарор Россиянинг Калининград вилояти аэропортини Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан келаётган самолётлар учун очгани сабабли қабул қилинган.

Шунингдек, Польша-Беларусь чегарасидаги миграция инқирози туфайли Польша ўтган йилнинг январь ойида ушбу участкада умумий узунлиги 186 км бўлган янги тўсиқ қуришни бошлаган. Баландлиги 5,5 метрга етадиган мазкур тўсиқ ҳам замонавий кузатув ускуналари, жумладан, камералар ва ҳаракат сенсорлари билан жиҳозланган.

Маълумот учун, мамлакатнинг Беларусь билан чегарасининг умумий узунлиги 418 км, Россия билан қуруқликдаги чегараси 210 киломертни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Польша Польша-Россия чегараси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг