Польша Президенти чиққан самолёт фавқулодда қўндирилди
Олам
−
25 Март 2022
23235Польша Президенти Анжей Дуданинг Америка Президенти Жо Байден билан учрашиш учун Польшанинг Жешув шаҳрига учган самолёти техник носозликлар туфайли Варшавага фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Polsat” нашри давлат раҳбари девонининг матбуот котиби Якоб Кумочга асосланиб хабар тарқатди.
Кумочнинг сўзларига кўра, пойтахтда захира самолёт тайёрлангач, Дуда Жешувга учиб кетган.
Президент девони вакили Польша ва АҚШ президентларининг ташрифи дастури бироз ўзгартирилишини қўшимча қилган. У айнан қандай ўзгаришлар бўлишига ойдинлик киритмаган.
“Президент Анжей Дуда Жешувга келганидан кейин Президент Жо Байден билан учрашади”, дейди Кумоч.
Дуда аппарати раҳбари Павел Шрот “Reuters” агентлигига Президент хавф остида эмаслигини айтган.
Байден ва Дуда Польшада Украинадаги можаро ва унинг натижасида юзага келган “гуманитар соҳадаги инқироз ва инсон ҳуқуқлари”ни муҳокама қилади, дея хабар берган Оқ уй.