Польша осмонини Британия ракеталари билан мудофаа қилмоқчи

Олам

image

Июнь ойининг охирига келиб Польша армияси Британиянинг SAMM ракеталари билан жиҳозланган Narew қисқа масофали ҳаво мудофаа тизимини ишга туширади. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни Польша Миллий мудофаа вазири Мариуш Блашак ҳарбий полигондаги ракетадан отиш чоғида айтиб ўтди.

“Тез орада, ҳатто шу ой охиригача, бугун ўз машғулотларини кўрсатган аскарлар ушбу замонавий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда Польшанинг ракетага қарши ва ҳаво мудофааси бўйича навбатчиликни бошлайдилар”, деган вазир.

Унинг таъкидлашича, Narew тизими ҳам дронларга, ҳам манёврли ракеталарга қарши самарали бўлади.

Айтиш жоизки,  Британиянинг SAMM ракеталарини етказиб бериш бўйича қиймати 1,65 миллиард злотий (тахминан 400 миллион доллар) бўлган шартнома ўтган йилнинг апрель ойида имзоланган.

Маълумот учун, кўп каналли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бир вақтнинг ўзида 24 нишонни кузатиш ва уриш имконини беради. Ишга тушириш мосламаси Польшада ишлаб чиқарилган юк машинаси шассисига ўрнатилган ва радар билан жиҳозланган. Янги тизимнинг ҳаракатланиш радиуси 25 километргача етади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Беларуснинг Польша билан чегарадош минтақасида ҳарбий колонналар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун халқ милицияси отрядлари тузилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ракета Польша Британия мудофаа тизими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг