Польша “Катин қирғини” бўйича халқаро судга даъво киритмоқчи

Олам

image

Польша НКВД (Народный комиссариат внутренних дел СССР — СССР Ички ишлар халқ комиссарлиги) ходимлари томонидан Катин ўрмонида полякларнинг оммавий қатл этилиши бўйича ишни халқаро судга ҳавола қилмоқчи.  

“Геноциднинг даъво муддати йўқ”, деган Польша Президенти Анжей Дуда. 

Давлат раҳбари “яқин вақт ичида” тегишли чораларни кўриш ниятида. У айнан қайси судга мурожаат қилинишини айтмаган. 

Дуданинг сўзларига кўра, полякларнинг оммавий қатл этилишига бугунги кунда “Россиянинг мустақил ва демократик Украинага нисбатан аёвсиз тажовузи” мисол бўла олади. 

Смоленск яқинидаги самолёт ҳалокатининг 12 йиллиги

Польша раҳбарининг баёноти мамлакатнинг собиқ Президенти Лех Качиньский вафотининг 12 йиллиги муносабати билан эълон қилинган. Бортида Польша ҳукумати делегацияси бўлган Ту-154 самолёти 2010 йил 10 апрель куни Смоленск-Северний аэродромига қўнаётганда ҳалокатга учраган. Оқибатда бортдаги барча 96 киши, жумладан, давлат раҳбари ва унинг рафиқаси, мамлакат олий ҳарбий қўмондонлиги вакиллари, таниқли сиёсатчилар, жамоат ва дин арбоблари ҳалок бўлган. Улар Польша зобитларининг НКВД ходимлари томонидан қатл этилгани хотирасига мотам тадбирларига юборилган бўлган. 

Катин ўрмонидаги қатлиом

1940 йил баҳорида Польша ҳарбий асирларининг биринчи гуруҳи Смоленск яқинидаги Катин ўрмонига келтирилган, кейинчалик улар НКВД ходимлари томонидан отиб ташланган. Умуман олганда, Катинда 22 мингга яқин поляк ўлдирилган. Улар, асосан, 1939 йил сентябрда Совет Иттифоқининг Польшага бостириб киришидан кейин асирга олинган польшалик зобитлар бўлган. Тахминан ярим аср давомида Москва юқоридаги ҳолатда ўз иштирокини инкор этиб келган. Фақат 1990 йилда СССР Президенти Михаил Горбачёв бунда Совет махсус хизматининг жавобгарлигини тан олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша СССР қатлиом

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг