Польша қишлоқларидан бирида 10 йил деганда биринчи марта ўғил бола чақалоқ дунёга келди

Олам

image

10 йил ичида биринчи марта Польшанинг Мейсьце Оджаньске қишлоғида ўғил бола туғилди. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар қилди.

Сўнгги изланишларга кўра, Польшада қизларга қараганда кўпроқ ўғил болалар туғилмоқда. 2017 йилда мамлакатда 207 минг ўғил ва 196 минг қиз туғилган.

Аммо 300 га яқин аҳолиси бўлган Мейсьце Оджаньске қишлоғи бундан мустасно эди. Қишлоқдаги машаққатли ишларнинг кўпини аёллар бажаради. Улар полицияда хизмат қилишади, қишлоқ хўжалиги техникаларига эга, шунингдек, ўт ўчирувчи гуруҳ аёллардан иборат. Сабаб ушбу қишлоқда ўғил бола фарзанд туғилиши ноёб ҳодиса. Айниқса, охирги 10 йилда умуман оғил бола туғилмаган.

Қишлоқ ҳокими Раймунд Фришко 2019 йилда ўғил фарзандли бўлган биринчи жуфтликни ҳайратда қолдиришга ваъда берганди. У ушбу оила учун катта мукофот борлигини ҳам эълон қилган.

Ниҳоят, жорий йилнинг 2 май куни Гегожа ва Анна Милека оиласида ўғил фарзанд дунёга келди.

“Бу, айниқса, барчамиз коронавирус билан курашаётган бир пайтда жуда ажойиб янгилик. Ҳар бир боланинг туғилиши алоҳида аҳамиятга эга. Аммо ушбу бола бизга умид бағишлади”, дейди қишлоқ раҳбари Раймунд Фришко.

Янги туғилган чақалоқнинг онасининг сўзларига кўра, боланинг туғилиши қийин бўлган. Лекин у операцияни муваффақиятли тугатган. Янги меҳмонга Бартек деб исм қўйилди.

“Амалиёт мени ҳаётга қайтарди ва икки карра мўжиза келтирди. Бартекнинг ўғил бўлгани учун эмас, балки қишлоғим ўғилли бўлгани мўжиза. Бартек, ҳар қандай янги туғилган чақалоқ каби менинг кўп эътибор ва яқинлигимни талаб қилмоқда“, дейди Анна.

Энди бахтли оила ўз ваъдасини унутмаган қишлоқ бошлиғидан мукофот кутмоқда. Бироқ, совға коронавирус пандемиясидан кейин берилади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Польша

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made