Польша Бош вазирининг идораси олдида фермерлар шиналарни ёқиб юборди

Олам

image

Польша Бош вазири Дональд Францишек Туск идораси олдида фермерлар шиналарга ўт қўйди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Баъзи фермерлар, тақиқларга қарамай, Варшавага тракторларда кирган. Варшавадаги норозилик намойиши ташкилотчилари пойтахт кўчаларида 100 мингга яқин намойишчилар чиқишини кутмоқда.

Фермерларнинг норозилиги туфайли Будзин ва Рогозно ўртасидаги 11-сонли республика йўли ҳар икки йўналишда тўсиб қўйилган. Фермерлар Европа Комиссиясининг Яшил келишувига қарши чиқмоқда, шунингдек, Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари оқимини камайтириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг рентабеллигини оширишни талаб қилмоқда.

Сеймда ҳам қишлоқ хўжалигига оид мунозаралар муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польшанинг Бидгош шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойишида деҳқонлар Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа комиссари Януш Войцеховскийнинг суратлари ёпиштирилган даҳшатли қўғирчоқларни дорга осганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша намойиш фермерлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг