Польша Бош вазири Киевга борди

Олам

image

Бугун, 22 январь куни Польша Бош вазири Дональд Туск Украина пойтахти Киевга борди. Бу ҳақда Полшанинг PAP ахборот агентлиги хабар берди.

У Украина пойтахтида мамлакат Президенти Владимир Зеленский ва ҳукумат раҳбари Денис Шмигель билан учрашиши режалаштирилган.

Тускнинг матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида у ва Украина Бош вазири Денис Шмигаль биргаликда тантанали мусиқа садолари остида Украинанинг ҳалок бўлган ҳимоячилари шарафига ўрнатилган ёдгорлик деворига гул қўйгани тасвирланган видеони жойлаштирди.

PAP агентлигининг ёзишича, аввалроқ Туск Польша Президенти Анжей Дуда билан суҳбатини изоҳлар экан, Украина фронтидаги вазият "Польша хавфсизлиги нуқтаи назаридан биринчи рақамли мавзу" эканлигини таъкидлаган.

Дональд Тускнинг ташрифи икки давлат ўртасидаги иқтисодий соҳадаги кўплаб келишмовчиликлар фонида ўтмоқда: Польша Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлаган. Тақиқ, хусусан, уруғлар, донлар, мева ва сабзавотлар, парранда гўшти ва асаларичилик маҳсулотларини ўз ичига олган.

Айни пайтда польшалик фермерлар чегарада норозилик намойишларини давом эттириб, назорат пунктларида юк машиналарининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмоқда.

Киевга сафаридан бироз олдин Туск ўз ҳукуматида Украинага қарши ёмон кайфиятнинг тарқалишига йўл қўймаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша Владимир Зеленский Дональд Туск Киев Денис Шмигаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг