Польша 30 минг украиналик аскарни тайёрлайди 

Олам

image

Польша 30 минг украиналик ҳарбий хизматчи учун ҳарбий тайёргарлик ўтказишга тайёр. Бу ҳақда кеча, 23 май куни Европа Иттифоқи мамлакатлари Мудофа вазирлари учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Польша Бош вазири ўринбосари, Миллий мудофаа вазири Мариуш Блашак маълум қилди.

“Биз 30 минг кишини тайёрлашга тайёрмиз. Бу жараён жуда тез кетмоқда”, деган у республика ҳудудида украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш курси ҳақидаги саволга жавоб берар экан. 

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларида аллақачон тайёргарликдан ўтган 15 минг украиналик аскарнинг аксарияти Польшада тайёргарлик кўрган. Шунингдек, республикадаги таълим жараёни Европа Иттифоқида ижобий баҳоланган.

Бундан ташқари, Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Брюсселда бўлиб ўтган Евроиттифоқ кенгаши йиғилишидан сўнг 15 минг украиналик ҳарбий машғулотлар якунлангани, жорий йил охиригача яна 15 минг нафари ўқитилиши ҳақида маълумот берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг