Покистондаги самолёт ҳалокатида бир неча киши омон қолгани маълум бўлди

Олам

image
Покистондаги самолёт ҳалокати жойидан фоторепортаж north_east

Покистондаги самолёт ҳалокати жойидан фоторепортаж

Покистоннинг Карачи аэропорти яқинида авария натижасида тирик қолганлар бор. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди

Таъкидланишича, самолёт йўловчиларининг камида икки нафари тирик. Айни пайтда, маҳаллий телеканаллар самолётнинг олдинги қаторида ўтирган учта йўловчининг тирик қолгани ҳақида хабар беришди. Самолёт бортида жами 107 киши бўлган.

Аввалроқ, Карачи мери Васим Ахтар самолёт бортида бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлганини айтганди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Airbus А320 камида икки марта қўнишга уринган.

Маълумот учун, Покистон халқаро ҳаво йўлларига тегишли Airbus 320 йўловчи самолёти бугун, 22 май куни Карачи аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Самолёт Лаҳор-Карачи йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, Карачидаги Женни халқаро аэропортига қўнмасдан олдин қулаб тушди.

Маъмурий маркази Карачи шаҳри бўлган Синд вилоятининг маъмурлари самолёт аҳоли зич жойлашган ҳудудга қулаганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Самолёт ҳалокати

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг