Покистонда тошқиндан ўлганлар 1000 нафардан ошди

Олам 2801
image

Покистонда жорий йилнинг 14 июнидан бери давом этаётган кучли ёмғирлар қурбонлари сони 1061 кишига етди, 1575 киши жароҳат олди.

Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги (NDMA) маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида табиий офат 28 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 48 киши жароҳатланган.

Кучли ёмғирлар 992 871 та уйга зарар етказди ва 727 144 бош ҳайвонларни нобуд қилди.

Жами 33 миллиондан ортиқ одам тошқиндан жабр кўрди, 498 442 киши жабрланганлар учун қурилган лагерлардан бошпана топди.

Иқлим ўзгариши бўйича вазири Шери Реҳман Twitter’даги саҳифасида Покистон охирги 10 йилдаги энг даҳшатли табиий офатга дуч келганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат жиддий иқлим фожиасини бошидан кечирмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×