Покистонда терактлар сони ортди

Олам

image

Покистонда террор ҳужумлари сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Покистон тинчлик тадқиқот институтига таяниб, “Dawn” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил августида содир этилган терактлар сони 59 тани ташкил этган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 21 тага кўпдир.

Энг кўп экстремистик ҳужумлар Хайбер-Пахтунхва (29) ва Балужистон (28) вилоятларида қайд этилган. Панжобда яна иккита теракт содир этилди. Экстремистик гуруҳларнинг ҳаракатлари оқибатида камида 84 киши ҳалок бўлди, яна 166 киши яраланди.

Ҳужумлар учун жавобгарликни Покистонда тақиқланган (илгари “Теҳрик-и-Толибон Покистон” номи билан аталган, республика ҳукумати қарори билан 2024 йил июль ойи охирида ўзгартирилган) “Фитна ал-Хавориж”, Балужистон озодлик армияси, “Ҳофиз Гул Баҳодур гуруҳи”, “Лашкари Ислом”, шунингдек, “Вилоят Хуросон” (“Исломий давлат” террорчилик ташкилотининг афғон бўлими) ўз зиммасига олди.

Ҳисобот даврида мамлакатда 12 та аксилтеррор операцияси ўтказилди ва улар давомида 88 нафар жангари йўқ қилинди. Экстремистлар билан тўқнашувда камида 15 нафар ҳарбий ва 3 нафар полициячи ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Покистон жануби-ғарбида қуролланган шахслар иккита ҳужумда камида 31 кишини ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made