Покистонда сув тошқинлари оқибатида қарийб 25 киши ҳалок бўлди
Олам
−
11 Июнь 2023
4557Покистонда кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 145 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Даwн газетаси хабар берди.
Газетага кўра, мамлакат шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятининг бир неча туманларида кучли ёмғир ёғган.
Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва табиий офатларни бошқариш миллий бошқармасига жабрланган ҳудудлардаги одамларга ёрдам бериш чораларини кўришни топширган.
2022 йилда муссон ёмғирининг тошқинлари Покистон тарихидаги энг ҳалокатли тошқинлардан бири бўлди. Улар мамлакатнинг 160 та ҳудудининг 90 дан ортиғида 33 миллиондан ортиқ кишига (мамлакат аҳолисининг 14 фоизи) таъсир кўрсатди. Ўлганлар сони 1719 кишини ташкил этди, иқтисодий зарар 30 миллиард долларга баҳоланмоқда.
LiveБарчаси