Покистондаги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Покистоннинг Балужистон провинциясининг Кветта шаҳрида портлаш содир бўлиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий “Express Tribune” газетаси хабар берган. 

“Портлаш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. Воқеа Кветтадаги “Салим” тиббиёт мажмуаси яқинида содир бўлди. Кветта фуқаролик шифохонаси бош шифокори доктор Жавед Ахтар ўз баёнотида 13 нафар киши жароҳат олганини айтди. Улар шифохонага ётқизилди”, дейилган хабарда. 

Газетанинг ёзишича, Балужистон Бош вазири Мир Абдул Қуддус Бизенжо портлашни қоралаган ва шаҳардаги хавфсизлик чораларидан норозилигини билдирган. Шунингдек, у ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар учун афсусда эканини айтиб, провинция полицияси бошлиғидан воқеа юзасидан ҳисобот сўраган. 

Қайд этилишича, портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Хавфсизлик кучлари портлаш содир бўлган ҳудудни ўраб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Покистон

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг