Покистон BRICS’га аъзо бўлиш учун ариза берди

Олам

image

Покистон BRICS’га (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) қўшилиш учун расмий сўров юборди. Бу ҳақда Покистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мумтоз Заҳра Балоч маълум қилди.

“Ҳа, мен Покистон BRICS’га қўшилиш учун расмий сўров юборганини тасдиқлай оламан, биз уни ривожланаётган мамлакатларнинг муҳим гуруҳи деб ҳисоблаймиз. Биз BRICS’га қўшилиш орқали Покистон халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва инклюзив кўп томонлама муносабатларни тиклашда муҳим роль ўйнашига ишонамиз”, дейди Балоч.

ТИВ вакили Покистон BRICS’га аъзо кўпчилик давлатлар билан дўстона муносабатларни сақлаб туришини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22-24 август кунлари Йоханнесбургда BRICS’нинг 15-саммити бўлиб ўтганди. Саммитдан кейин Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон, Саудия Арабистони ва БАА BRICS’га таклиф қилинди. Улар 2024 йил бошидан ассоциациянинг тўлиқ аъзосига айланади. Жами 23 давлат ташкилотга аъзо бўлиш учун расмий ариза топширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг