Покистон ҳам Эрдўғанни Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатди

Олам

image

Покистон Сенати Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни Украина инқирозини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари сабаб Тинчлик учун Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақда кеча, 4 январь куни Покистон қонун чиқарувчи органи қарорига таяниб, “Анадолу” агентлиги хабар берди. 

“Тинмас саъй-ҳаракатлар, ҳар икки томон билан ўз вақтида ва самарали ҳамкорлик қилиш туфайли Эрдўған бир ўзи глобал фалокатнинг олдини олди”, дея Покистон Сенати спикери Содиқ Санжранининг Норвегия Нобель қўмитасига сўзларидан иқтибос келтиради агентлик. 

Туркия парламенти спикери Мустафо Шентоп ўтган ҳафта Эрдўғаннинг номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига кўрсатиш ташаббуси билан чиққанини айтди. Унинг таъкидлашича, Туркия раҳбари номзоди “Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатишга қўшган ҳиссаси учун” кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг