Эрдўған Тинчлик учун Нобель мукофотига номзод бўлди
Олам
−
29 Декабрь 2022
4755Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украина инқирозини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари сабаб Тинчлик учун Нобель мукофотига номзод сифатида кўрилди. Бу ҳақда кеча, 28 декабрь куни журналистларга Туркия парламенти спикери Мустафо Шентоп маълум қилди.
“Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун Президент Эрдўғанни Нобель Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатдим. Менинг мурожаатим бор. Бошқа давлатлардан ҳам мурожаатлар бўлади", дейди у.
Шентоп Туркиянинг инқирозли масалаларда воситачилик ҳаракатлари бутун дунёда мамнуният билан қабул қилинишини қайд этди.
“Биз музокаралар ўтказган кўплаб мамлакатларда Туркия Президентини Тинчлик учун Нобель мукофотига кўрсатиш ташаббуси билдирилди. Шахсан мен Туркия парламенти депутати сифатида тегишли ташаббус билан чиқдим. Шунга ўхшаш баёнотлар Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам айтилади”, дейди туркиялик спикер.
Туркия парламенти раиси яна Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркелга ЮНЕСКОнинг тинчликка қўшган ҳиссаси учун мукофотини эслади.
“Аслида Туркияда муниципалитет раҳбари [Меркелдан] кўпроқ иш қилган. Шу билан бирга,2022 йилнинг энг муҳим мавзуси Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги уруш ва унинг оқибатларини юмшатиш чоралари бўлди. Бу йўналишда қадам ташлаган ягона давлат Туркия ва унинг президентидир. Ўйлайманки, холис баҳо бериш керак”, дейди у.
LiveБарчаси