Погба актёрликка қадам қўйди

Спорт

image

Допинг билан боғлиқ ҳолатлар учун 4 йилга футболдан дисквалификация қилинган франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба актёрлик фаолиятини бошламоқда. Бу ҳақда “Gazzetta dello Sport” хабар берди.

Манбага кўра, трансфер ҳуқуқлари ҳанузгача Туриннинг “Ювентус” клубига тегишли бўлган футболчи киноактёр сифатида дастлабки ролини ўйнашга яқин турибди.

Погба “4 ноль” номли фильмда роль ўйнайди. Кинода 2018 йилги жаҳон чемпиони ёш футболчилар мураббийи вазифасини бажаради. Фильм 2025 йилнинг ёзида чиқиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Погба ўтган йилнинг август ойида допинг билан боғлиқ муаммоларга дуч келган, ўшанда “Удинезе”га қарши ўйиндан сўнг Погбанинг қонида тестостерон кўтарилгани аниқланган. Такрорий текширувлар футболчининг тақиқланган дори воситасидан фойдаланганини тасдиқлади. У апелляция берди, аммо рад этилди.

“Ювентус”дан ташқари Погба фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган ва Англияда олти мавсум ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Поль Погба Допинг актёр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made