Пневмониядан даволанаётган Хонобод шаҳар ҳокими вафот этди

Жамият

image

Бугун, 29 сентябрь куни Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими Мусажон Мўминжонович Мамадалиев вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумотларга қараганда, 49 яшар Мусажон Мамадалиев бир неча кундан буён пневмония хасталигидан даволанаётган бўлган. 

Маълумот ўрнида, у 1971 йилда Шаҳрихон шаҳрида таваллуд топган. 

1994 йилда Фарғона политехника институти (сиртқи), 2003 йилда Тошкент молия институти (сиртқи), 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

Мусажон Мамадалиев:

•    1991-1995 йилларда – Андижон вилояти Шаҳрихон тўқимачилик фабрикаси чилангари;

•    1995-1995 йилларда –  Андижон вилояти Шаҳрихон атлас фабрикаси чилангари;

•    1995-1998 йилларда – Андижон вилояти Бўз тумани ёнғинга қарши курашиш жамияти ҳисобчиси;

•    1998-2004 йилларда –  Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори, участка солиқ инспектори, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарини назорат қилиш бўлими инспектори, бош инспектори, қисқа муддатли текширишлар ўтказиш ва бозорлар фаолиятини назорат қилиш шўъбаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, шўъба бошлиғи;

•    2004-2007 ййилларда – Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

•    2007-2007 йилларда – Андижон вилояти Бўз тумани Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи-бошлиқ ўринбосари;

•    2007-2008 йилларда – Андижон вилояти Бўз тумани тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

•    2008-2012 йилларда – Андижон вилояти Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи;

•    2012-2014 йилларда – Андижон вилояти Олтинкўл тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи;

•    2014-2014 йилларда – Андижон вилояти Шаҳрихон  тумани “Мустафо боғи эрами” фермер хўжалиги раҳбари;

•    2014-2016 йилларда – Андижон вилояти ҳокимлиги саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича котибияти мудири вазифасини вақтинча бажарувчи;

•    2016-2017 йилларда – Андижон вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик мухитини ривожлантириш гуруҳи раҳбари;

•    2017-2017 йилларда – Андижон вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик мухитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари бўлиб ишлаган. 

2017 йилдан буён Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пневмония Мусажон Мамадалиев

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made