Платини Макроннинг таклифини рад этди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Франция терма жамоасининг афсонавий футболчиси Мишель Платини мамлакат президенти Эммануэль Макроннинг Жаҳон чемпионати финалида иштирок этиш таклифини рад этди. Бу ҳақда “Europe1” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Франция давлати раҳбари 1984 йилги Европа чемпионати ғолиби, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) собиқ президенти Платинига Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати финалида иштирок этиш учун таклифнома юборган. Бироқ, 67 ёшли функционер Платини Халқаро футбол федерацияси (FIFA) аъзолари билан учрашишни истамаётгани сабаб, рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, Қатар мундиалининг финал ўйини 18 декабрь куни Лусаил шаҳридаги “Миллий” стадионда бўлиб ўтади. Ушбу ҳал қилувчи баҳсда эса Франция ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Makron Platini

Баҳолаганлар

535

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made