Пластик чиқиндилар Ер сайёрасининг энг олис бурчагига ҳам етиб борди

Бу қизиқ 3746
image

Австралиялик тадқиқотчилар биринчи марта Антарктиданинг шарқий соҳилидаги денгиз музида пластик микропартикулларни топишди. Арктик музликдаги топилмаларга қараганда заррачаларнинг каттароқ ҳажми ифлосланиш манбаи маҳаллий эканлигини тасдиқлади. Тадқиқот тавсифи “Marine Pollution Bulletin” илмий журнали томонидан эълон қилинди. Тасмания университети матбуот хизмати бу ҳақида қисқача ёзиб ўтди.

“Агар пластик зарралар Ернинг энг чекка бурчакларидан бири, одамлар доимий яшамайдиган жой – Антарктида топилган бўлса, демак пластик чиқиндилар етиб бормаган бирор жой қолмаган”, дея изоҳ берди Тасмания университети таркибига кирувчи Денгиз ва Антарктика тадқиқотлари институти талабаси Анна Келли.

Тадқиқотчилар ўрганган музлик бўлаги 2009 йилда Антарктиданинг шарқий соҳилидан олинган. Олимлар уни эритиб 14 хил полимер - полиетилен, полиестер, нейлон ва бошқаларга тегишли бўлган 96 та микропластикани аниқлашди.

“Ўртача пластмасса миқдори литр учун 12 тадан заррачани ташкил этди. Бу зарралар Арктика музида илгари мавжуд бўлганидан каттароқ эди. Бу ифлосланиш манбаи маҳаллий эканлигидан далолат беради, чунки унинг парчаланиш вақти кам”, дейди Келли. Тадқиқотчининг сўзларига кўра, заррачаларнинг манбаси сайёҳлар ва тадқиқотчиларнинг кийим-кечаги ва жиҳозлари, шунингдек, балиқчилар билан боғлиқ бўлган нарсалар бўлиши мумкин.

Олимлар изланишларини давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу йил шаклланган Антарктика музларини ўрганиш орқали улар сўнгги ўн йил ичида ифлосланиш даражаси ошганми ёки йўқлигини аниқлашмоқчи.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3
Теглар
t
×