Пхеньян сунъий йўлдош учирмоқчи. Япония эса уни уриб туширишга тайёрланмоқда
Олам
−
02 Май 2023
8845Шимолий Корея ракета учириб, космосга разведка сунъий йўлдошини чиқаришни режалаштираётган бир пайтда, Япония мазкур ракетани зарурат туғилганда тутиб олиш учун Окинава жанубидаги олис оролларга Patriot PAC-3 ракетага қарши тизимларини жойлаштириш жараёнини якунлади. Бу ҳақда кеча, 1 май куни “Kyodo” агентлиги хабар берди.
Зенит-ракета комплекслари Мияко, Ишигаки ва Ёнагуни оролларида жойлашган. Жойлаштириш жараёни тахминан бир ҳафта давом этди.
Охирги марта Patriot PAC-3 мажмуалари 2012 ва 2016 йилларда Мияко ва Ишигаки оролларида жойлашган, ўшанда ҳам КХДР сунъий йўлдошларни учиришга уринган.
Япония Мудофаа вазири Ясуказу Хамада ҳам агар Шимолий Корея ракетаси хавф туғдирса, унинг бўлакларини тутиб олишга буйруқ берган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида КХДРда разведкачи сунъий йўлдош яратиш бўйича синов бошлаганди. Жорий йилнинг март ойида эса Шимолий Корея муҳандислари турли сунъий йўлдошларни учириш имконини берувчи ракета учун кучли двигатель ясашга муваффақ бўлди.
LiveБарчаси