Пхеньян Сеулни кореялараро муносабатларни яхшилашга чақирди 

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси Корея Республикасини тинчлик шартномасини имзолашнинг шарти бўлган икки томонлама муносабатларни яхшилаш чораларини кўришга чақирди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг “Meari” порталида чоп этилган шарҳда айтилган.  

“Ҳозирги вақтда кореялараро муносабатлар беқарор ва агар Корея уруши тугаши эълон қилиниб, ҳозирги вазиятга эътибор қаратилмаса, иккала томон ҳам ҳужжат остидаги сиёҳ қуриб кетгунга қадар тўқнашувларнинг аянчли доирасига тушиб қолиши мумкин”, дейилган хабарда. 

Шарҳ муаллифлари ҳозирги кескинлик сабабини Сеулнинг қурол-яроғ тўплаши, шунингдек АҚШ билан қўшма ҳарбий машғулотлар деб атаган. 

Маълумот ўрнида, Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида 1953 йилда сулҳ билан тўхтаган Корея урушининг тугаши ҳақидаги декларацияни тезроқ имзолашга чақирди. Томонлар расмий равишда ҳали ҳам қуролли можаро ҳолатида. Кейинчалик КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сеулни уруш тугаганини эълон қилиш бўйича музокараларни бошлашдан олдин “икки томонлама сиёсат”дан воз кечишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея КХДР

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг