Пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидириляпти

Жамият

image

Кеча, 6 июль куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида тахминан соат 3:30 да номаълум ҳайдовчи номаълум автомобилда “Ёнариқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ўш” А-373 йўлининг 151-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаган 46 ёшли К.Раҳмонқуловни уриб юборган. Ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойида кетиб қолган. Натижада К.Раҳмонқулов жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирор-бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар бериши сўраяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИВ қидирув

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг