Пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди
Жамият
−
17 Апрель 2019
6627Жорий йилнинг 30 январь куни соат тахминан 22:30 да Тошкент вилоятининг Паркент туманида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган, натижада 1996 йилда туғилган А.Н. олган тан жароҳати туфайли вафот этганди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 1966 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. содир этгани аниыланганди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117- ва 266-моддасининг тегишли қисмларига кўра жиноят иши қўзғатилганди.
Жиноят ишлари бўйича Паркент суди томонидан мазкур йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ иш кўриб чиқилди. Бу ЎзА хабар берди.
Хабарга кўра, Жиноят ишлари бўйича Паркент тумани суди томонидан айбланувчи С.Мирсаидов Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми ва 266-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятлар бўйича айбдор деб топилган. Мирсаидовга нисбатан 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, айбдор 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15