Пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидириляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги пиёданинг вафотига сабаб бўлган ҳайдовчини қидирмоқда. 

Гап шундаки, кеча, 2 декабрь куни соат 05:0 ларда “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг  Охангарон тумани ҳудудидан ўтган 6-километрида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситасини бошқараётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган. Пиёда олган  оғир даражадаги тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисми ва 117-модда 2-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда номаълум ҳайдовчини аниқлаш юзасидан қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси  ушбу ҳолат юзасидан бирор-бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан жиноятни фош  этишда  амалий  ёрдам   кўрсатишларини ҳамда (71)-267-63-79, (71)-267-63-15 ёки (98)-309-87-88 телефонига қўнғироқ қилиб мавжуд маълумотларни тақдим этишларини  сўрайди. Маълумот тақдим этган фуқаронинг шахси ошкор этилмайди.  


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИВ

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг