“Пирамида” дам олиш маскани сотувга қўйилди

Жамият 6685
image
-

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканини сотиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариў агентлиги хабар берди.

Оромгоҳ 8 та алоҳида лотларга бўлган ҳолда оммавий савдоларга чиқарилади.

Давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади.

Бунда:

биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади;

иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Мулкни сотиб олган шахсга давлат активларидан келгусида меҳмонхона ёки бошқа туризм инфратузилмаси объектини барпо этиш талаби қўйилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 294
Рейтинг: 3
Теглар
t
×