Пезешкиён исломий давлатлар ўртасидаги чегараларни олиб ташлашга чақирди

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ироқлик мавқедоши Абдул Латиф Рашид билан учрашувда Европа Иттифоқидаги каби исломий давлатлар ўртасида ҳам чегараларни олиб ташлашга чақирди. Бу ҳақда “Tasnim” ахборот агентлиги хабар берди.

“Президент икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг узоқ тарихига тўхталиб, Европа Иттифоқи тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ислом мамлакатлари ўртасидаги чегараларни олиб ташлаш йўлида ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Эрон Президентининг сўзларига кўра, исломий мамлакатлар бирлигини мустаҳкамлаш Ғарб томонидан киритилган барча санкцияларни самарасиз қилади. Шунингдек, у Эрон ва Ироқ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик соҳасида сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш учун ихтисослашган комиссиялар ташкил этишни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Эрон раҳбарининг илк бор президентлик сафари билан хорижий давлат – Ироққа ташриф буюргани хабар қилинган эди. У мазкур сафар давомида 11-13 сентябрь кунлари Бағдод, Эрбиль ва Басра шаҳарларига ташриф буюриши белгиланган. Шунингдек, Эроннинг аввалги президенти Иброҳим Раисий даврида келишувга эришилган икки томонлама шартномалар имзоланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Абдул Латиф Рашид Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made