Петербургда ўзбекистонлик талабалар коронавирус юқтирганини сир сақлади. Улар ўқишдан ҳайдаладими?

Олам

image

Россиянинг Петербург давлат темир йўллар университети маъмурияти Ўзбекистондан бўлган талаба ва аспирантларни ўқишдан четлатиши мумкин. Бу ҳақда ОТМ сайтида хабар берилган.

Талабалар пандемия даврида ўзини яккалаш қоидасини бузгани ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун четлатилиши мумкин. Қайд этилишича, талабалар коронавирус юқтириб олишган, тест натижалари ҳам мусбат бўлган. Амм шунга қарамай улар на университет раҳбариятига, на ётоқхона масъулларига бу ҳақда айтишмаган. Натижада улар кечикиб изоляция қилинган.

Бундан ташқари, улар ётоқхонада яшаш бўйича талабларни бажармай, ўзини яккалаш қоидасини бузишган. Ушбу ҳолат университетнинг тезкор штабида кўриб чиқилган.

“Тезкор штаб, факультет раҳбарияти ва халқаро алоқалар бошқармаси қарори билан университет ректори номига талабаларни ўқишдан четлатишгача бўлган жазо чорасини кўриш бўйича расмий илтимоснома киритди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг