Петербургда Ўзбекистон фуқаросига қасд қилган миллатчилар қўлга олинди

Олам

image

Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туман суди кеча, 19 сентябрь куни икки фуқарони этник сабабларга кўра қотиллик қилишга уринишда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳозирда Красногвардейский туман суди Роман Кулев ва Владислав Смоликовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилган.

Тергов маълумотларига кўра, улар Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган. Смоликов жабрланувчининг юзига кўздан ёш оқизувчи моддани пуркаган. Кулиев унинг кўкрак қисмига пичоқ санчган.

Aйбланувчилар сўроқ қилиш жараёнида кўрсатма беришдан бош тортди, айбларини тан олмади. Профилактика чораси сифатида улар 2019 йил 16 ноябргача ҳибсда бўлади. 

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош тергов бошқармаси 16-17 сентябрга ўтар кечаси Среднеохтинский проспектидаги уйлардан бирининг ёнида Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган, шундан сўнг жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Жиноий иш "этник сабабларга кўра қотилликка уриниш" моддаси бўйича қўзғатилган.

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи манбанинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар москвалик.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон фуқароси Санкт Петербург

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг