Песков Шойгу йўқолиб қолганига мужмал муносабат билдирди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг ҳозирда жуда кўп ташвишлари бор, оммавий ахборот воситаларида кўринишга вақти йўқ. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков сўз очди

“Эшитинг, Мудофаа вазирининг айни дамда ташвишлари жуда кўп, тушунасиз деб ўйлайман. Махсус ҳарбий операция давом этмоқда. ОАВга кўриниш беришни вақти эмас. Буни назаримда тушунса бўлади”, дейди Песков. 

“Агенство” нашрининг Шойгунинг соғлиги билан муаммолар ҳақидаги хабарига изоҳ бериши сўралганда Песков қуйидагича жавоб берди:

“Агентство” нашрини тинглашнинг ҳожати йўқ. Сиз ушбу савол билан Мудофаа вазирлигига мурожаат қилинг”.

Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу тўсатдан жамоатчиликка кўриниш бермай қўйди. У охирги марта жорий йилнинг 11 март куни омма олдига чиққан, журналистлар эса уни 13 кундан бери кўрмаган.

Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк эса Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг жамоатчиликка кўриниш бермай қўйганига эътибор қаратиб, бир қанча муҳим сиёсий арбоблар ахборот майдонидан ғойиб бўлганини айтиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

678

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг