Путиннинг фақатгина битта хизматкори қолди – Подоляк Шойгу йўқолиб қолгани ҳақида
Олам
−
23 Март 2022
38437Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг жамоатчиликка кўриниш бермай қўйганига эътибор қаратиб, бир қанча муҳим сиёсий арбоблари ахборот майдонидан ғойиб бўлганини айтиб ўтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган.
Подолякнинг сўзларига кўра, Шойгу қарийб икки ҳафта давомида омма олдига чиқмаган. У федерал каналлар эфирида ва оммавий протокол тадбирларида кўриниш бермаяпти. Бош штаб бошлиғи Герасимов ҳам ғойиб бўлган.
"Ғойиб бўлишди. Шунингдек, Патрушев, Бортников, Наришкин каби разведка хизматлари раҳбарлари ҳам тизимли ва муҳим протокол баёнотларида йўқ. Улар ҳам мажбурий протоколлардан ғойиб бўлишди. Иқтисодчилар ҳам жим – Бош вазир Мишустин, Марказий банк раҳбари Набиуллина, вазир Решетников", дейди Подоляк.
Унинг таъкидлашича, Путиннинг фақат битта жамоатчиликка кўриниш бераётган содиқ хизматкори қолган, у ҳам бўлса Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Шунингдек, Президент матбуот котиби Дмитрий Песков тентакнамо баёнотлар билан омма олдига чиқяпти.
Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу тўсатдан жамоатчиликка кўриниш бермай қўйди. У охирги марта жорий йилнинг 11 март куни омма олдига чиққан, журналистлар эса уни 12 кундан бери кўрмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь