Песков: Кремлда ҳеч ким Путиннинг вориси ҳақида ўйламаяпти

Олам 1879
image

Россия Федерацияси Президентининг ваколат муддати ниҳоясига етса, унинг ўрнига мамлакатни ким бошқаради? Бу саволга жавоб бутун Россия жамиятини қизиқтириши мумкин. Телебошловчи Дмитрий Кесёловнинг фикрича, Путин ўзига ворис қидирмоқда. 

"Владимир Путиннинг Президентлик ваколат муддати тугашига ҳали эрта. Бунга ҳали вақт бор, шунинг учун ҳеч ким унинг Кремлдаги вориси ҳақида ўйламайди", деди журналистларга Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

"Президент сайловлари ҳали анча олдинда, биз Президентлик циклининг бошланғич босқичидамиз", деди у. "Шунинг учун энди бу (мумкин бўлган меросхўр) ҳақида ҳеч ким ўйламайди, ҳозир ҳамма қаттиқ меҳнат қилмоқда", дея таъкидлади Песков. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясида сўнгги бор Президентлик сайловлари 2018 йилнинг 18 мартида бўлиб ўтган. Владимир Путиннинг Президентлик ваколати 2024 йилда тугайди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 2.9
t
×