Перунинг ағдарилган Президенти 20 йилга қамалиши мумкин

Олам

image

Перунинг ағдарилган собиқ Президенти Педро Кастильо исён уюштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “El Comercio” газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Кастильо ҳозирда полиция томонидан ҳибсга олинган ва бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, 10 суткага тергов изоляторига жойлаштирилган. Айбловлардан энг жиддийси исёнга уринишдир. Перу Жиноят кодексининг 346-моддасига биноан исён уюштирганлик учун 10 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган. 

Бундан ташқари, собиқ давлат раҳбари ваколатини суиистеъмол қилиш ва жамоат тинчлигини бузишда айбланмоқда. Қамоққа олинган Президент ўз даврида қўзғатилган коррупцияга оид жиноят ишларида ҳам иштирок этган.

Кеча, 7 декабрь куни Кастильо парламент томонидан ҳокимиятдан четлаштирилди. Президентнинг ўзи эса Конгресс (парламент) тарқатиб юборилгани ва мамлакатда комендантлик соати жорий этилганини эълон қилди. Конгрессменлар эса овоз бериш натижаларини бекор қилмади ва давлат раҳбарининг истеъфосини маъқуллади. Ҳарбийлар ва полиция Конгрессни қўллаб-қувватлади. Орадан кўп ўтмай, Перу биринчи вице-президенти Дина Болуарте давлат раҳбари сифатида қасамёд қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Педро Кастильо

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг