Перунинг ағдарилган Президенти 18 ойга қамалди

Олам

image

Перу суди собиқ Президент Педро Кастильони давом этаётган тергов муносабати билан 18 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд мажлиси RPP радиостанциясининг YouTube каналида трансляция қилинган. 

“Айбланувчи Педро Кастильога 18 ой муддатга дастлабки ҳибсга олиш жазоси тайинлансин”, дея қарорни ўқиб эшиттирган судья.

Педро Кастильо исён уюштирганликда айбланиб, 20 йилга қамалиши мумкинлиги айтилганди. Яъни, собиқ Президентга берилган 18 ойлик муддат якуний ҳукм эмас. Тергов ҳаракатлари тугаса, Педро Кастильога нисбатан охирги ҳукм ўқилади.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Перу Конгресси полиция томонидан қўзғолон ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинган Президент Педро Кастильога импичмент эълон қилди.

Шундан сўнг мамлакатда муддатидан олдин сайлов ўтказиш талаби билан ҳукуматга қарши намойишлар бошланди. Перу Мудофаа вазири Альберто Отарола Перу ҳукумати мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилганини билдирди.

15 декабрь куни Аргентина, Колумбия, Боливия ва Мексиканинг мамлакатдаги элчилари ушбу давлатлар ҳибсга олинган Педро Кастильони қўллаб-қувватлашларини билдирди. Бу ҳаракатлари учун элчилар Перу Ташқи ишлар вазирлигига малаҳатлашувлар учун чақиртирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Педро Кастильо

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг